Покистон генерали: Чегарада Толибон жангарилари мағлуб этилди

Покистон армияси генерали Тариқ Хон Афғонистон билан чегарадош минтақада толиблар жангарилари мағлуб этилганини айтди.

Журналистлар ҳамроҳлигида Бажур вилоятига сафар қилган Тариқ Хон бу вилоятда жангарилар фаолиятининг кескин сусайгани вақтинчалик ҳолат эмаслигини таъкидлади.

Генерал журналистларга жангарилар бир йилдан ортиқ давом этган жанглардан кейин “мағлуб” бўлгани ва ҳозирда йўлларни Покистон ҳарбийлари назорат қилаётганини айтди.