Вазир Раев: Қирғизистонда цензура йўқ

Қирғизистонда 1200 дан зиёд оммавий ахборот воситаси рўйхатдан ўтган. Бу ҳақда Қирғизистон маданият ва ахборот вазири Султон Раев 2009 йилнинг 27 феврал куни Бишкекда ўтган “МДҲда гуманитар ҳамкорликнинг информацион жиҳатлари” давра суҳбати чоғида маълум қилди.

- Биз Қирғизистон демократия ороли бўлиб ҳисобланади, дея бемалол айта оламиз. Қирғизистонда цензура мутлақо йўқ, дея қайд этди Султон Раев.

Вазир ўз сўзида Қирғизистон ҳукуматга қарашли учтагина газета чоп этилаётганини, бошқалари эса мустақил газета бўлиб ҳисобланишини ҳам қайд этди.