Тони Блэр Ғазога борди

“Яқин Шарқ тўртлиги” махсус вакили Тони Блэр Ғазо минтақасига сафар қилди.

Ғазо расмийлари билан учрашувдан аввал Тони Блэр БМТ қарамоғида бўлган маҳаллий мактаблардан бирига ташриф буюрди.

Маълум бўлишича, “Яқин Шарқ тўртлиги” махсус вакили ўз сафари давомида Ғазони назорат қилиб турган Ҳамас ҳаракати расмийлари билан учрашмайди.

2 март куни эса Тони Блэр Мисрга йўл олади. Бу ерда Ғазони қайта тиклаш ишларига бағишланган халқаро анжуман иш бошлайди.