Гаага трибунали Ҳаририй ишини кўриб чиқмоқда

БМТнинг Гаагадаги халқаро трибуналида 2005 йил Байрутда ўлдириб кетилган Ливан собиқ бош вазири Рафиқ Ҳаририй иши юзасидан маҳкама жараёни бошланди.

Маҳкама олдидан суд залига тўпланганлар Рафиқ Ҳаририй ва ўша кунги қўпорувчилик амалиётида нобуд бўлган 22 шахс хотирасига бир минут сукут сақладилар.

Шанба куни Al-Arabiya каналига гапирган БМТ терговчиси Ливан ҳукуматидан қотиллик юзасидан ҳибс этилган тўрт генерални халқаро суд ихтиёрига топширилишини сўрашини маълум қилди.

Маълум бўлишича, мазкур генераллар Ҳаририй ўлдирилган даврда Ливаннинг Сурия тарафдори бўлган хавфсизлик кучларига раҳбарлик қилган.