Афғон-тожик чегерасида отишма рўй берди

Тожикистон расмийларига кўра, тунда тожик-афғон чегарасида содир этилган ҳужумда Тожикистон наркотикка қарши кураш бошқармасининг икки ходими нобуд бўлган, уч ҳарбий тан жароҳати олган.

Маҳаллий расмийларнинг билдиришича, Дашти Жам туманига яқин бўлган назорат пунктига Афғонистон томонидан камида 30 киши ҳужум уюштирган.

Маълум бўлишича, бир неча ҳафта муқаддам тожикистонлик чегарачилар ҳудди шу ҳуддуда афғонистонлик олти нафар бангфурушни отиб ўлдириб, катта миқдорда наркотик моддаси мусодара қилган.