Мисрда Ғазони қайта тиклаш бўйича анжуман ўтмоқда

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Яқин Шарқ сафарини Мисрдан бошлади.

Бугун Ҳиллари Клинтон Ғазо минтақасини қайта қуриш бўйича Шарм Ал-Шайх шаҳрида ўтказиладиган донор давлатлар анжуманида иштирок этади.

Анжуманда АҚШнинг Ғазога қарийб 900 миллион доллар ёрдам кўрсатиши ҳақида эълон қилиниши кутиляпти.

Мисрдан Ҳиллари Клинтон Исроил ва Ғарбий соҳилга йўл олади.