Саддам Ҳуссайн амалдорларига ҳукм ўқилди

Ироқ суди 1999 йилда шиаларни қатлиом қилгани учун Саддам Ҳуссайн режимининг собиқ уч амалдорига ўлим жазоси тайинлади.

Маҳкамага тортилганлар орасида Саддам Ҳусайннинг жияни, кимёвий Али лақаби билан танилган Ҳассан ал-Масжид ҳам бор.

Ироқ суди Ҳассан ал-Масжидни 1988 йилда курдларни¸1991 йилда эса шиаларни оммавий равишда қатлиом қилганликда айбдор деб топиб, унга икки маротаба ўлим жазоси тайинлаган эди.