"Ягона Россия" сайлов ғолиби

Россияда якшанба кунги маҳаллий ҳокимият идораларига ўтказилган сайловларнинг дастлабки натижаларига кўра, Владимир Путин етакчилигидаги “Ягона Россия” партияси аъзолари олдинда бормоқда.

Мухолифатдаги Коммунистлар партияси сайловлар давомида бир қатор қонунбузарчиликлар кузатилгани тўғрисида шикоят қилмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, “Ягона Россия ” тўққизта регионда 79 фоиз овоз тўплашга муваффақ бўлган.

Россия Марказий сайлов комиссияси расмийларига кўра, овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролардан 56 фоизи якшанба кунги сайловларда иштирок этган.