Медведев Испанияга борди

Президент Дмитрий Медведев Россиянинг Испания ва Лотин Америкаси билан алоқаларини ривожлантиришга ваъда берди.

Бу ҳақда Дмитрий Медведев Россия президенти сифатида Испанияга қилган илк сафари чоғида маълум қилди.

Медведев Испания Бош вазири Хосе Луис Запатеро ва бир қатор тадбиркорлар билан учрашади.

Бундан ташқари Россия раҳбарининг Испания қироли Хуан Карлос билан тушлик қилиши ҳам режалаштирилган.