Қуддусда бульдозерчи яҳудийларга ҳужум қилди

Бугун Қуддусда бульдозер ёрдамида Исроил полициячиларига ҳужум қилган фаластинлик отиб ўлдирилди.

Гувоҳларнинг билдиришича, бульдозерчи ўзи бошқараётган бульдозерни шаҳар кўчасида турган бўш автобус ва полиция машинасига олиб бориб урган. Оқибатда полициянинг икки ходими тан жароҳати олган.

Маълум бўлишича, воқеа жойига яқин бўлган такси ҳайдовчиси бульдозерни бошқараётган фаластинликни отиб ўлдирган.

Айни пайтда¸ Исроил полицияси бу ҳодисани террор ҳужуми, дея таърифлади.

Бу сўнгги саккиз ой давомида Қуддусда бульдозер ёрдамида амалга оширилаётган учинчи ҳужумдир.