Схеффер Афғонистон МСК қарорини олқишлади

НАТО Бош котиби Яаап Де Ҳоп Схеффер Афғонистонда президентлик сайловини ўтказиш кунини ўзгартирмаслик қарорини олқишлади.

Афғонистон сайлов комиссияси президент Карзайнинг сайловни баҳорда ўтказиш сўровига қарамасдан, президентлик сайловини аввал режалаштирилганидек 20 август куни ўтказишга қароқ қилди.

Бу эса Европа Иттифоқи ва НАТО фикрича, сайловчилар хавфсизлигини ҳамда сайловнинг эркин ва адолатли ўтказилишини таъминлашга ёрдам беради.