Фонд биржаларида нархлар пастламоқда

Пайшанба куни АҚШ фонд биржаси кўрсаткичлари сўнги 12 йил ичида энг паст даражага тушиб кетгандан сўнг Осиё фонд биржалари ҳам бугунги савдоларни йўқотиш билан бошлади.

Бунга АҚШнинг автомобил ишлаб чиқарувчи йирик General Motors ширкатининг синиш арафасида тургани ҳақдаги хабар¸ шунингдек соғлиқни-сақлаш ва банк тизимлари яқин фурсат ичида ўзига кела олмаслиги борасидаги янги хавотирлар сабаб бўлди.

Токио фонд биржасининг кўрсаткичи бугун 3.5 фоизга тушиб кетди. Бундан бир оз аввал АҚШнинг Dow Jones, Standard & Poor's 500 ва NASDAQ индекси қарийб 4 фоизга тушиб кетди.

Айни пайтда¸ жаҳоннинг энг йирик молия тизими ҳисобланган Citigroup акциялари нархи бир доллардан ҳам арзонга сотилди.