АҚШ расмийлари Сурияга келди

Икки нафар юқори лавозимли АҚШ расмийси Сурия Ташқи ишлар вазири Волид ал-Муалим билан учрашди.

Бу сўнгги тўрт йил давомида АҚШлик юқори лавозимли расмийларнинг Сурияга биринчи ташрифидир.

Сафардан олдин АҚШ вакиллардан бири Жеффри Филтман президент Барак Обама “минтақанинг барча давлатлари, жумладан, Сурия билан ҳам мулоқот олиб бориш принцпини қўллаб-қувватлашни хоҳлашини” айтди.

Тўрт йил олдин Байрутда Ливан собиқ Бош вазири Рафиқ Харирий суиқасд қурбони бўлганидан кейин АҚШ Суриядаги ўз элчисини чақиртириб олган эди.