Шимолий Кореяда парламент сайловлари ўтказилди

Шимолий Кореянинг давлатга қарашли оммавий ахборот воситалари овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролардан қарийиб 90 фоизи ушбу сайловларда иштирок этгани тўғрисида хабар тарқатди.

Кузатувчиларнинг таъкидича, номзодларнинг барчаси ҳукумат томонидан тайинлангани боис, 8 март кунги сайловлар шунчаки расмиятчилик, ҳолос.

Айни пайтда Жанубий Кореянинг Ёнхап ахборот агентлиги хабарига кўра, депутатликка номзод бўлганлар орасида Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ирнинг 26 яшар Ким Чен Ун исмли ўғли ҳам бор.