Бағдод бозорида портлаш рўй берди

Бағдод ғарбида худкуш шахс томонидан содир этилган портлаш оқибатида камида 25 киши нобуд бўлди, 30га яқин фуқаро тан жароҳати олди.

Маҳаллий идораларнинг билдиришича, юқори лавозимли расмийлар, жумладан армия офицерлари Абу Ғрайбдаги бозорни кўздан кечираётган маҳал портлаш содир этилган.

Маълум бўлишича, нобуд бўлганлар орасида хавфсизлик кучларининг маҳаллий қўмондони ҳам бўлган.