Эронда иқтисодий саммит иш бошламоқда

Афғонистон ва Покистон президентлари Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этиш мақсадида Эронга сафар қиладилар.

Мазкур саммит арафасида Осиф Али Зардорий ва Ҳамид Карзай Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод билан учрашадилар.

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Эрон, Покистон ва Туркия ташаббуси билан 1985 йилда ташкил этилган.

Зардорийнинг президент Маҳмуд Аҳмадийнажод билан учрашуви чоғида Эрон газини Покистон ва Ҳиндистонга экспорт қилувчи газ қувурлари лойиҳасининг муҳокама қилиши кутилмоқда.

Теҳрондаги саммит арафасида расмий Исломобод Эронни Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган АҚШ ва бошқа етакчи давлатлар уринишларига кўмаклашишга чақирди.