“Эрон Сурияга қурол сотишни тўхтатиши лозим”

АҚШ билан Британия Эрон БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюциясига зид равишда Сурияга қурол сотганини таъкидламоқда.

БМТ резолюцияси Эроннинг ядровий дастурига оид жазо чоралари доирасида бу мамлакат билан қурол олди-соттисини таъқиқлайди.

Сурияга қурол сотилганига оид тафсилотлар ошкор қилинмади.

Лекин АҚШ ва Британиянинг БМТдаги элчилари Теҳрон билан Дамашқ ўртасида қурол савдосини тўхтатиш бўйича чораларни кўришга чақирди.