ЕИ Грузиядаги миссиясини узайтирмоқчи

ЕИнинг Грузиядаги кузатувчилар миссияси раҳбари ЕИ ўзининг 250га яқин кузатувчисини кузга қадар Грузияда сақлаб туришга шай туриши лозимлигини таъкидлади.

ЕИга аъзо давлатлар элчилари билан учрашган миссия раҳбари Хансйоэрг Хабер ЕИга Грузиядаги халқаро кузатувчилар миссиясини сентябрга қадар узайтиришни тавсия қилди.

ЕИнинг махсус миссияси 2008 йилнинг сентябр ойида ташкил этилиб, Грузия ва Россия ўртасида август ойидаги ҳарбий можародан сўнг эришилган тинчлик келишувини назорат қилиш мақсадида октябр ойида Грузияга сафарбар қилинган эди.