Туркия учқичлари Ироқ шимолига зарба берди

Туркия ҳарбий учқичлари курд айирмачиларининг Ироқ шимолидаги истеҳкомларини бомбардимон қилди.

Aнадўли ахборот агентлигининг Туркия қўшинлари матбуот вакилига таяниб хабар қилишича, ҳаво зарбалари Ироқнинг Зап-Авашин туманида амалга оширилиб, унда Курдистон ишчилар партияси жангарилари истеҳкомлари нишонга олинган.

Туркия расмийларига кўра, ҳозирда Ироқ тоғли ҳудудларида Курдистон ишчилар партиясининг 2000 дан ортиқ жангариси беркиниб келмоқда.