Шариф ўз тарафдорларини намойишга чақирди

Лаҳорда уй қамоғига олинган Покистон мухолифатининг лидери Навоз Шариф ўз уйи ташқарисига йиғилган намойишчилар олдида чиқиш қилди.

Шарифнинг мурожаати Покистон телевидениеси орқали намойиш этилди. Ўзининг уй қамоғига олинганини Навоз Шариф: “Ноқонуний, аҳлоқсиз ва конституцияга зид кўриниш”, деб атади.

Сўнгги кунлари Покистонда мухолифатнинг ҳукуматга қарши кампанияси кучайиб бормоқда.

Душанба куни Исломободда юзлаб мухолифат тарафдорлари парламент биноси ташқарсида намойиш ўтказишни режалаштирган.

Лаҳорда мурожаат билан чиққан Навоз Шариф “ҳукумат халқни тўхтатишга ожиз”, дея ўз тарафдорларини намойиш ўтказишга чорлади.