Афғонистонда полиция нишонга олинди

Афғонистон жанубида худкуш шахс томонидан содир этилган портлашда полициянинг 9 ходими ва тинч аҳоли вакилларидан икки киши нобуд бўлди.

Маҳаллий расмийларнинг билдиришича, полиция кийимида бўлган шахс Лашкар Гоҳ шаҳарчасида полиция бошқармасига киришга уринган.

Бино қўриқчилари ушбу шахсни ҳибс этишга уринганда у танасига боғланган бомба мосламасини портлатиб юборган. Портлаш оқибатида 20га яқин фуқаро тан жароҳати олган.

Фарроҳ вилоятида ҳам худкуш шахс маҳаллий полиция бошқармасига киришга уринган. Бироқ у полиция ходимлари томонидан отиб ташланган.