Туркияда халқаро анжуман иш бошлади

Бугун Туркияда сув муаммоларига бағишланган халқаро йирик анжуман иш бошлади.

130 дан зиёд давлатдан келган мингга яқин расмий якшанба кунга қадар аҳолини тоза сув билан таъминлаш, сув тақчиллиги ва сув билан боғлиқ можаролар таҳдидига оид масалаларни муҳокама қиладилар.

Айни пайтда Истанбулда 150 яқин намойишчи анжуман ўтказилаётган бино олдида норозилик акцияси ўтказишга уринди.

Бироқ полиция кўздан ёш оқизувчи газ ёрдамида намойишчиларни тарқатиб юборишга муваффақ бўлди.