Қирғизистонда намойишлар мавсуми бошланмоқда

Қирғизистондаги олтита мухолифат партияси 27 март куни пойтахт Бишкекда норозилик намойиши ўтказади.

Мухолифат аъзолари ҳукуматни мамлакатдаги иқтисодий вазиятнинг ёмонлашгани ва репрессияда айбламоқда.

Ҳукумат расмийлари мухолифатга намойиш ўтказиш учун рухсат берди. Аммо ҳар қандай зўравонлик ёки ноқонуний хатти-ҳаракатга қарши чоралар кўрилиши ҳақида огоҳлантирди.

Қирғизистонда 2005 йилда ўтказилган оммавий норозилик натижасида президент Асқар Ақаев ҳокимиятдан ағдарилган эди.