Ироқда Эрон самолёти уриб туширилди

АҚШ ҳарбийлари Эроннинг учувчи бошқарувисиз учадиган самолётини уриб туширгани билдирилди.

Америка ҳарбийларига кўра, АҚШ учқичлари Эроннинг самолётини ўтган ой Бағдоддан тахминан 100 километр шимоли-шарқ томонда уриб туширган. Америка ҳарбийлари “бу тасодиф эмаслиги”ни айтмоқда.

Бироқ Ироқ Мудофаа вазирлигининг ҳарбий операциялар бўйича раҳбари генерал-майор Абдул Азиз Муҳаммад Жассим Эроннинг самолёти Ироқ ҳудудига тасодифан учиб ўтганини эҳтимолдан соқит қилмади.

Эрон томони эса бу воқеага ҳозирча изоҳ бермади.