Россия ўз қўшинларини қайта қуроллантиради

Президент Дмитрий Медведев Россия 2011 йилда мамлакат армиясини қайта қуроллантиришини эълон қилди.

Мудофаа вазирлиги коллегиясининг кенгайтирилган мажлисида чиқиш қилган Медведев асосий диққат-эътибор Россия қўшинлари, жумладан, стратегик ядровий кучларнинг ҳарбий тайёргарлигини оширишга қаратилиши лозимлигини таъкидлади.

Президентнинг билдиришича, мамлакат иқтисоди оғир аҳволда бўлишига қарамай¸ ушбу кенг кўламли ислоҳотларни молиялаштириш учун ҳукуматда етарлича маблағ мавжуд.

- Қўшинларимизни энг янги қуроллар билан таъминлаш асосий мақсадимиздир. Мавжуд иқтисодий қийинчиликларга қарамай бу мақсадлар учун аввал режалаштирилгани каби талайгина маблағ ажратилган, деди Дмитрий Медведев.

Бундан ташқари Россия раҳбари¸ НАТОни Россия чегараларигача кенгайиш уринишлари хусусида ташвиш билдириб, бу каби ҳаракатларнинг жаҳондаги ҳарбий-сиёсий вазиятга салбий таъсир этишидан огоҳлантирди.