Ироқ ҳукумати президентдан ҳукм ижросини сўрамоқда

Ироқ ҳукумати мамлакат президентини яна бир бор Саддам Ҳусайн давридаги собиқ амалдорларга чиқарилган жазо ҳукмларини ижро этишга чақирди.

Саддам Ҳусайннинг жияни Ҳасан ал-Мажид, собиқ Мудофаа вазири Султон Ҳошим ва армия собиқ қўмондон Ҳасан Рашид Муҳаммад 1988 йилда курдларни қатлиом қилганликда айбдор, деб топилиб, Ироқ Олий суди томонидан олий жазога ҳукм қилинган эди.

Бироқ Ироқ президенти Жалол Талабоний ва вице-президент Тариқ ал-Ҳошимий собиқ Мудофаа вазири ва армия собиқ қўмондонининг қатл этилишига қаршилик қилмоқдалар.

Уларнинг таъкидича, ушбу амалдорлар Саддам Ҳусайн буйруқларини бажаришга мажбур бўлганлар.