Буюк Британияда ишсизлар сони ортмоқда

Буюк Британияда ишсизлар сони сўнгги 12 йил ичида илк бор икки миллион кишидан ошиб кетди.

Британия Миллий статистика идорасининг бугун эълон қилинган ҳисоботида айтилишича, биргина феврал ойи давомида ишсизлик нафақасини олиш учун Буюк Британия бўйлаб 138.400 фуқаро ариза топширган.

Кузатувчиларнинг таъкидича, бугунги ҳисобот Буюк Британия иқтисоди яқин келажакда ўзига кела олмаслиги борасида мавжуд ташвишларни янада ортириши мумкин.