НАТО Бош котиби Кобулга борди

НАТО Бош котиби Яаап Де Хооп Схеффер Афғонистонда август ойида ўтказилажак сайловлар хавфсизлигини таъминлаш учун қўшимча 4000 га яқин ҳарбий кераклигини таъкидлади.

Кобул сафари чоғида гапирган НАТО Бош котиби Афғонистондаги муаммолар биргина ҳарбий йўл билан ҳал этилмаслигини ҳам алоҳида урғулади.

- НАТО сиёсий-ҳарбий ташкилотдир. Агар биз Афғонистонни қайта тиклаш, ривожлантириш ҳамда бу ерда хавфсизлик ва барқарорлик равнақ топишини истасак, фикримча, биргина ҳарбий йўл билан бу мақсадларга эриша олмаслигимизни барчамиз тушуниб турибмиз. НАТО эса айнан шу мақсадлар йўлида хизмат қилмоқда, деди НАТО раҳбари.