Исломий жиҳод тарафдорлари айбланмоқда

Германияда икки шахс Исломий жиҳод гуруҳини қўллаб-қувватлаганликда айбланмоқда.

Германия Федерал прокуратураси матбуот вакили Франк Валлантанинг Ассошиэйтед пресс ахборот агентлигига айтишича, келиб чиқиши афғонистонлик бўлган Германия фуқароси Омид С. ҳамда миллати турк бўлган Ҳусайн О. 2007 йилда Германиядаги АҚШга қарашли объектларга қарши ҳужум уюштиришни қўллаб-қувватлаганликда айбланган.

Германия прокуратураси расмийсига кўра, ҳозирда бу айблов бекор қилиниб, Омид ва Ҳусайнга бошқа айблов, яъни Ал-Қоидага алоқадор бўлган Ўзбекистон исломий ҳаракатидан ажралиб чиқмиш Исломий жиҳод гуруҳини моддий қўллаб-қувватлаганлик айби қўйилмоқда.

Германия қонунларига кўра, агар Омид ва Ҳусайн айбдор деб топилса, 10 йил муддатга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.