Чоудхрий ўз лавозимига қайтди

Покистон Олий суди раиси Абдул Ҳамид Догар ўз ваколатларини топшириб, Олий суднинг собиқ раиси Ифтихор Чоудхрийнинг ўз лавозимига қайтишига йўл очиб берди.

Ифтихор Чоудхрийнинг Покистон Олий суди раиси лавозимига қайта тикланиши Покистон ҳукумати фаолиятини фалаж қилиши мумкин бўлган сиёсий бўҳронга якун ясайди.

Покистон мухолифати Чоудхрий ўз лавозимига қайта тикланмайдиган бўлса, Исломободда йирик норозилик намойишлари ўтказиш билан таҳдид қилгандан сўнг, мамлакат президенти Осиф Али Зардорий ишдан четлатилган Олий суд раисини ўз лавозимига қайта тиклашга розилик берди.