Македонияда сайловлар бўлиб ўтаяпти

Македонияда президентлик ва маҳаллий ҳокимият идораларига сайловлар бўлиб ўтмоқда.

Агар сайловлар зўравонликларсиз ва адолатли тарзда ўтказилса, Европа Иттифоқи ва НАТО Македонияни ўз сафига қўшиш бўйича сўзлашувларни давом эттиради. Акс ҳолда, бу жараёнлар тўхтатилиши мумкин.

- Биз ҳар томонлама яхши одамларни сайлашни хоҳлаймиз. Биз танлаган одамлар мамлакатни Европа Иттифоқи ва НАТО томон етаклаши керак, дейди македониялик сайловчилардан бири Йорданка Петровска.

Македонияда президентлик учун 7 номзод кураш олиб бормоқда. Сўров натижаларга кўра, ҳозирда сайловда сиёсатшунос профессор Георгий Иванов етакчилик қилмоқда.