Исломий инқилоб онаси дафн қилинди

Эронда 1979 йилги Исломий инқилоб етакчиси оятуллоҳ Ҳумайнийнинг беваси Ҳадича Закафийни дафн маросими бўлди. Закафий шанба куни 93 ёшида оламдан ўтган эди.

Теҳронда ўтган дафн маросимида Эрон олий руҳонийси оятуллоҳ Ҳоманаий ва президент Маҳмуд Аҳмадийнажод қатнашди.

Эронда “Исломий инқилоб онаси” дея ном қозонган Ҳадича Закафий Руҳуллоҳ Ҳумайнийга 1931 йилда турмушга чиққан.