Чоудхрий порахўрликка қарши курашмоқчи

Покистон Олий суди раиси лавозимига қайта тикланган Ифтихор Чоудхрий барча ҳуқуқшуносларни Покистон суд тизимидаги порахўрликка қарши кураш учун бел боғлашга чақирди.

Бугун покистонлик ҳуқуқшунослар билан учрашган жаноб Чоудхрий мамлакат суд тизимида порахўрлик иллати авж олганидан ташвиш билдирди.

Ифтихор Чоудхрий якшанба кундан бошлаб Олий суд раиси сифатида ўз вазифасига қайта киришди.

2007 йил ноябр ойида Покистоннинг ўша пайтдаги раҳбари Парвез Мушарраф мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қиларкан, Олий суд раиси Ифтихор Чоудхрий ҳамда яна олтмишга яқин ҳакамни вазифасидан бўшатган эди.