Умар ал-Башир Мисрга борди

Ҳаагадаги Халқаро жиноят суди Судан президентини инсониятга қарши жиноятлар содир этганликда айблаб, уни ҳибсга олиш тўғрисида ордер беришига қарамай, Умар Ал-Башир Мисрга сафар қилди.

Бу ерда Судан раҳбари мисрлик ҳамкасби Ҳусни Муборак билан учрашишни режалаштирган.

Душанба куни Умар ал-Башир Эритреяга сафар қилди.

Эритрея ва Миср Халқаро жиноят суди ташкил этишга оид Рим ҳужжатини ратификация қилмагани боис¸ Судан президентини ҳибсга олиш тўғрисидаги ордерни тан олмайди.