Ироқда зўравонликлар озайди

Ироқда зўравонликлар кўлами анча камайган ва 2003 йилда Қўшма Штатлар бу давлатда ҳарбий амалиётларни бошлаганидан буён энг паст даражага тушган.

Ироқдаги АҚШ ҳарбий қўмондонлиги вакили генерал Дэвид Перкинс сўзларига кўра, ҳарбий амалиётларнинг дастлабки йиллари бу мамлакатда ҳафтасига 1250 зўравонлик ҳолати қайд этилган бўлса, ҳозирда бу рақам юздан ошмайди.

Генерал Перкинс буни Ироқда маҳаллий хавфсизлик кучларининг фаоллиги ортаётгани ва террорчилик хавфи камаяётгани билан боғлайди.

2011 йилда АҚШ Ироқдан ўз қўшинларини олиб чиқиши керак.