Бишкекда икки журналист калтакланди

Қирғизистон пойтахтида 25 мартдан 26 мартга ўтар кечаси “Московский комсомолец” газетасининг Бишкекдаги муҳаррири Улуғбек Бобоқулов ва мазкур газета мухбири Елена Агеева номаълум уч киши томонидан дўппосланган ва туналган.

Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати бошлиғи Бақит Сеитовнинг маълум қилишича, журналистларга ҳужум қилганлар жабрланувчиларнинг уяли телефони, 200 сўм пули (тақрибан 5 доллар) ва плашчини ўғирлаб қочганлар.

- Мазкур ҳодиса бўйича Бишкек шаҳар Октябр туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан “ўғирлик” моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тезкор-қидирув тадбирлари олиб борилмоқда, деди Бақит Сеитов.

Айни пайтда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати бошлиғи мазкур нохуш ҳодисани икки журналистнинг касбий фаолияти билан боғлашга ҳозирча эрталигини қайд этди.