Лавров Обама ҳаракатларини олқишлади

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Москва расмий Вашингтоннинг ўзаро муносабатлар моҳиятини тубдан қайта белгилаш чақириқларини олқишлашини билдирди.

"Financial Times" нашрига интревью берган Сергей Лавров, Барак Обаманинг АҚШ ва Эрон муносабатларини ўзгартириш ниятида Эрон халқига йўллаган видеотабригини ҳам ижобий қадам, дея баҳолади.

Айни пайтда Лавров¸ Россия НАТОнинг собиқ совет иттифоқи республикаларини аъзоликка қабул қилиш ҳисобига кенгайишига қарши эканини яна бир бор таъкидлади.

Лавровнинг мазкур интервьюсидан бир оз аввал АҚШ президенти Барак Обама Вашингтон билан Москва ўртасидаги алоқаларни
ривожлантириш уринишларини давом эттиришга ваъда берди.

Бироқ Обама ҳарбий альянсга аъзо бўлиш истагида бўлган давлатлар учун НАТО эшиклари ҳар доим очиқ қолажагини ҳам алоҳида таъкидлади.