Эрон Ҳаага анжуманида иштирок этади

Эрон Афғонистон бўйича 31 март куни Ҳаага шаҳрида ўтказиладиган халқаро анжуманда қатнашишга розилик берди.

БМТ бош котиби Бан Ки Мун иштирокида ўтадиган Ҳаагадаги анжуманда 80 дан ортиқ давлат вакиллари, жумладан, Покистон ҳукумати расмийларининг қатнашиши кутилмоқда.

Жорий ой бошида Европага сафар қилган АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Ҳаагадаги анжуманда иштирок этиш учун Эрон раҳбариятига таклифнома юборган эди.

Айни пайтда Эроннинг “Фарс” ахборот агентлиги Ташқи ишлар вазири Манучеҳр Мутаққийнинг қўшни Афғонистондаги бўҳронга минтақа давлатлари ёрдамида ёчим топиш даркор, деган сўзларидан иқтибос келтирди.