Тополанек истеъфога кетди

Чехия Бош вазири Мирек Тополанек бошчилигидаги ҳукумат истеъфо берди.

Бугун мамлакат президенти Вацлав Клаус бош вазир Мирек Тополанек истеъфосини расман қабул қилди.

24 март куни мамлакат парламенти Мирек Тополанек бошлиқ ҳукуматга ишончсизлик билдирган эди.

Эндиликда Бош вазир Мирек Тополанек янги ҳукумат тузилгунга қадар ўз вазифасини бажариб туради. Бундан ташқари Чехия сиёсатчилари ўртасида эришилган келишувга мувофиқ Тополанек ҳукумати мамлакатнинг Европа Иттифоқига президентлик муддати тугайдиган июн ойига қадар ўз ишини давом эттиради.

Чоршанба куни Европа парламентида чиқиш қилган Мирек Тополанек ўз ҳукуматининг истеъфога кетиши Чехиянинг Европа Иттифоқига раислик қилишига таъсир этмаслигини билдирди.