Ҳелмандда ўнлаб жангари ўлдирилди

АҚШнинг Афғонистондаги қўшинлари қўмондонлиги мамлакат жанубида рўй берган тўқнашувларда 10дан зиёд жангари нобуд бўлганини маълум қилди.

Ҳарбийлар баёнотида айтилишича, жангарилар билан тўқнашувлар Ҳелманд вилоятидаги туманлардан бирида рўй берган.

Ҳарбийларга кўра, мазкур амалиётлар чоғида битта жангари ҳибсга олинган.