Обама Афғонистон стратегиясини ëйинлади

АҚШ президенти Барак Обама Американинг Афғонистон ва Покистон бўйича янги стратегиясини эълон қилди.

Оқ уйда чиқиш қилган Барак Обама Афғонистондаги вазият ҳануз кескинлигича қолаётгани, толибон жангарилари АҚШга қарши ҳужумлар уюштиришни режалаштираётгани ва дунё аҳолиси хавфсизлиги гаровга қўйилганини маълум қилди.

Бундан ташқари Обама Афғонистондаги терроризмни мағлуб этиш учун кенг кўламли кучли ва ишончли стратегия лозимлигини таъкидлади.

Шунингдек, Американинг янги стратегияси толибон жангарилари макон топган Покистонда вазиятни барқарорлаштириш учун бу давлатга иқтисодий ёрдам беришни кўзда тутади. Обама бу мақсадлар учун Покистон ҳукуматига 1.5 миллард доллар ажратилишини эълон қилди.

Президент сайловолди кампанияси пайтида Барак Обама Ироқдан қўшинларни иложи борича тезроқ олиб чиқиш билан бирга Афғонистонда Америка ҳарбийлари сонини кўпайтиришга ваъда қилган эди.

АҚШ президенти келгуси йиллар ичида Афғонистонга қўшимча 30 минг аксар юборишга қарор қилган.

Шу йилнинг ўзида АҚШ қўшинлари сонининг 17 мингга кўпайиши кутилмоқда.