Афғонистон АҚШ стратегиясини қувватлади

Афғонистон президенти АҚШнинг Афғонистон ва Покистон бўйича қайта кўриб чиқилган стратегиясини “тўлиқ қўллаб-қувватлашини” айтди.

- Қисқа қилиб айтадиган бўлсам, бу биз кутгандан анча яхши бўлди. Биз буни қўллаб-қувватлаймиз ва у тўлиқ амалга ошишига умид қиламиз, -деди Афғонистон раҳбари.

Ҳамид Карзай, шунингдек, минтақа муаммоларини ҳал этишда Эроннинг ролини ошириш ҳақидаги АҚШ таклифини олқишлади.