Жанубий Осетия яқинида портлаш бўлди

Грузия томони айирмачи Жанубий Осетияга яқин ҳудудда йўл четига ўрнатилган иккита бомба портлаши оқибатида полициянинг бир ходими нобуд бўлгани, олти нафари тан жароҳати олганини маълум қилди.

Грузия Ички ишлар вазирлиги матбуот вакилининг таъкидича, полиция ходимлари кетаётган машина можароли ҳудуд яқинида бомбага дуч келган. Воқеа жойига грузиялик терговчилар етиб келганда иккинчи портлаш содир этилган.

Маълум қилинишича, Грузиянинг айирмачи ўлкалари Жанубий Осетия ва Абхазияга яқин ҳудудларда ўтган йил давомида содир этилган зўравонликлардан камида 11 нафар грузиялик полициячи нобуд бўлган.