Жанубий Осетиядаги портлашлар қораланди

ЕИ ва ЕХҲТ кузатувчилари Грузиянинг айирмачи Жанубий Осетияга яқин ҳудудида якшанба куни содир этилган портлашларни кескин қораладилар.

29 март куни Двани қишлоғида содир этилган икки портлашда грузиялик полициячи нобуд бўлиб, тўққиз нафари тан жароҳати олган эди.

Айни пайтда Жанубий Осетия расмийлари бу портлашга алоқадор эмасликларини билдирмоқдалар.

ЕХҲТнинг минтақадаги махсус вакили, грециялик дипломат Харалампос Христопулос низолашувчи томонларни бу каби ҳодисалар минтақадаги қалтис вазиятни янада беқарорлаштириши мумкинлигидан огоҳлантирди.