Қандаҳорда полиция участкаси портлатилди

Афғонистоннинг Қандаҳор вилоятидаги полиция участкасида содир этилган портлашда камида саккиз киши нобуд бўлди.

Қандаҳор вилояти расмийларининг билдиришича, полиция участкасидаги портлаш худкуш шахс томонидан содир этилган. Портлаш қурбонлари орасида полиция ходимлари ва тинч аҳоли вакиллари ҳам бўлган.

Сўнгги пайтда Толибон жангариларининг Қандаҳор вилоятида анча фаоллашгани кузатилмоқда.