Россия иқтисоди қисқаришда давом этади

Жаҳон банки Россия иқтисоди жорий йилда 4.5 фоизга қисқаришини башорат қилмоқда.

Жаҳон банкининг таъкидича, Россия ҳукумати ҳозирги вазиятда жамиятнинг кам таъминланган қатламига ёрдам бериш борасида сай-ҳаракатларни жадаллаштириши лозим.

Россия ҳукумати Жаҳон банки тахминларидан фарқли ўлароқ мамлакат иқтисоди жорий йилда 2.2 фоизга қисқариши, йилнинг охирига бориб эса, иқтисодда ўсиш кузатилишини маълум қилган.