АҚШ афғон сайловлари учун ёрдам ажратади

Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Афғонистонда август ойида қонуний президентлик сайлови ўтказиш учун АҚШ 40 миллион доллар ёрдам маблағи ажратишини айтди.

Клинтон буни Афғонистонга бағишлаб Гаага шаҳрида ўтказиладиган халқаро анжуманга жўнаб кетиш олдидан маъмум қилди. Давлат котиби АҚШ ҳукумати президентликка у ёки бу номзодни қўллаб-қувватламаслигини балки сайлов қонуний ва унинг натижаси ишончли бўлишини хоҳлашини айтди.