Британия қўшинлари Ироқни тарк этмоқда

Буюк Британия қўшинлари бугундан бошлаб Ироқ ҳудудини тарк эта бошладилар.

Британия қўшинлари қўмондони генерал Анди Салмон ўз ваколатларини АҚШ қўшинлари генерали Майкл Оатесга топширди.

Мазкур воқеага бағишланган махсус тадбир Британия қўшинларининг Басра шаҳридаги ҳарбий базасида ўтказилди.

- Бугунги воқеа Британия қўшинларининг қарийб олти йилик фаолияти ниҳоясига етганини англатади. Бугунги воқеа Британия қўшинлари, қолаверса бутун мамлакатимиз учун муҳим аҳамият касб этади, деди Буюк Британия ҳаво кучлари қўмондони маршал сэр Жол Стирруп.

Ироқ ва Британия ҳукумати 2008 йилда имзолаган келишувга мувофиқ мамлакатдаги 4000 дан зиёд британиялик ҳарбий июл ойига қадар Ироқ ҳудудини тарк этиши лозим.

2003 йилдан буён Ироқда Британиянинг жами 46 000 га яқин аскари хизмат қилиб келди. Шу пайтгача бу ерда 180га яқин британиялик аскар нобуд бўлди.