Обама катта сафарга отланмоқда

АҚШ президенти Барак Обама Оқ уйга раҳбар этиб тайинлангандан буён илк бор Европа бўйлаб сафарга отланмоқда.

Саккиз кун давомида Обама бешта мамлакатга боришни режалаштирган. Даставвал Барак Обама Лондонда ўтказилажак тараққий этган 20 давлат раҳбарлари саммитида иштирок этади. Лондонда АҚШ президенти россиялик ва хитойлик ҳамкасблари билан алоҳида учрашишни мақсад қилган.

3-4 апрел кунлари эса Обама НАТОнинг 60 ёшга тўлиши муносабати билан Франциянинг Страсбург ва Германиянинг Кехл шаҳарларида ўтказилажак тадбирларда иштирок этади.

5 апрел куни эса Барак Обама Прагада АҚШ ва ЕИ саммитида қатнашади.

Сафар якунида эса АҚШ президенти Туркияга боришни режалаштирган.