АҚШ ва Эрон расмийлари учрашди

АҚШнинг Афғонистон ва Покистондаги махсус вакили Ричард Ҳолбрук Эрон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Муҳаммад Маҳдий Охунзода билан учрашди.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Ҳаага шаҳридаги олдиндан режаланмаган учрашув самимий ўтганини айтди.

Давлат котибига кўра, учрашувда муҳим масалалар муҳокама қилинмаган, аммо сиёсатчилар мулоқотни давом эттиришга келишиб олган.